Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Лукас Подольски, Англияга қарши ўйинда ўзининг терма сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди ва халқаро майдондаги фаолиятига якун ясади. Таъкидлаш жоиз, асли польяк бўлган немис футболчиси учрашувда Англия дарвозасига ажойиб гол киритди ва хайрлашув ўйинида ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Бу гол унинг “немис машинаси” таркибидаги 49-голи бўлди ва Германия терма жамоаси таркибида энг кўп гол киритган 3 футболчидан бирига айланди. Биз эса, шу муносабат билан Германия терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурарни эътиборингизда ҳавола этишга қарор қилдик.

>> Ўз анъанасига содиқ мураббий

>> Терма жамоада энг кўп гол киритган 10 футболчи

>> МЛСда ўйнаган жаҳон чемпионлари

 

4-5. Юрган Клинсманн – 47 та гол

1987-1998 йилларда “немис машина”сида тўп сурган Клинсманн бу вақт оралиғида терма сафида 108 ўйин ўтказиб, 47 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган. Клинсманн терма жавоа гвардиячилари орасида 6-ўринда бўлса, тўпурарлик борасида 5-ўринда зикр этилади. Айтганча Юрген 1994-1998 йилларда немисларнинг бош жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Клинсман терма сафида Жаҳон ва Европа чемпиони бўлишга эришган.

>>“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?

4-5. Руди Фёллер – 47

Фёллер 1982-1994 йилларда терма жамоадан чақирув олиб келган ва 90 та ўйинда иштирок этиган холда 47 марта рақиблар дарвозабонини “ранжитган”. Унинг голларидан СССР термасидан тортиб, БАА термасига қадар “азият чеккан”. Унинг ҳисобида бир мартадан Европа ва Жаҳон чемпионлиги, бундан ташқари ушбу турнирларда бир мартадан финалда ҳам ўйнаган.

>> Сўнгги дақиқалар талвасаси

3. Лукас Подольски – 49

Бугунги қаҳрамонимиз бўлган – Лукас Подольски 2004 йилдан буён терма жамоада тўп суриб келаётган эди. “Немис машинаси”нинг рақиблари дарвозасини 49 бор ишғол этишга эришган Подольскига бунча гол киритиш учун 130 та ўйин керак бўлди. Подольскининг ҳисобида қитъа , Жаҳон чемпионатлари, қолаверса, Конфедерациялар кубогининг ҳам турли тусдаги медуллар мавжуд.

2. Герд Мюллер – 68

1966-74 йилларда ГФР термасида ўйнаган Мюллер миллий жамоа учун жами 62 ўйинда иштирол этган ва 68 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Герд Мюллер СССР, Албания, Кипр ва Швейсария термаларига қарши баҳсда “покер”га, Болгария, Перу, Норвегия каби термалар билан баҳсларда эса “хет-трик”ка эришган. Мюллерларнинг “каттаси” бир мартадан Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритишга эришган.

1. Мирослав Клозе – 71

ЖЧлар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган Клозе бир нечта рекордлар қайд этганидан хабарингиз бор. Жумладан, у Германия терма жамоасида энг кўп гол урган футболчи саналади. 71 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган Клозега бунча гол киритиши учун 137 та ўйин керак бўлган. Афсуски, Мирослав терма жамоа билан қит`а биринчлигида ғолиб чиқиш насиб этмаган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!