“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?

23 март,2017, 22:13 1042

“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?

Роналду “Реал”га келганидан буён “Реал” жами 10 та соврин ютишга муваффақ бўлган. Биз эса Роналдунинг голлари бўлмаганида “қироллик клуби” нечта соврин ютиши мумкин бўлганини ҳисоблашга ҳаракат қилиб кўрдик.

1. Роналду “Реал” билан илк совринни 2011 йилда қўлга киритган. Ўшанда Криштианунинг ягона голи “Реал”нинг финалда “Барселона”дан устун келишини таъминлаган эди.

2. 2011/12 йилги мавсумдаги Испания чемпионлиги. Ҳисоблаб чиқсак, мавсум давомида агарда, Роналдунинг голлари бўлмаганида “Реал” 17 очкони қўлдан бой бериши мумкин эди ва чемпионатни иккинчи ўринда якунлашига тўғри келар эди.

3. Ла лигадаги ушбу ғалаба жамоани Испания Суперкубогида ўйнашини тақозо этар эди. Суперкубокда “Барселона” икки ўйин натижасига кўра маҳв этилади. Қаҳрамонимиз эса ҳар иккала ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлади.

4. 2013/14 йилги мавсумда “Реал” чорак финалда Роналдунинг голлари сабаб икки ўйин натижасига “Боруссия”ни мағлубиятга учратади. “Сантьяго Бернабеу”да 3:0 ҳисобида якунланган ўйин “арилар” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган Роналду жароҳат сабаб жавоб баҳсини ўтказиб юборади. Жавоб учрашувида эса мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

5. ЕЧЛдаги ғолиблик эса жамоанинг УEФА Суперкубогида иштирок этишини таъминлар эди. “Севилья” билан кечган ўйинда эса Роналдунинг “дубль”и эвазига “бланкослар” навбатдаги совринни қўлга киритади.

6. 2014 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда “Реал” ғолиб чиқади. Бу турнирда жамоа албатта, ЕЧЛдаги ғалаба эвазига иштирок этган эди.

7. Ўтган мавсум ЕЧЛ чорак финалида “Вольфсбург” сал бўлмаса, “қироллик клуби”ни мусобақадан чиқариб юбориши мумкин эди. Аммо Роналдунинг “хет-трик”и жамоани ушбу нуфузли мусобақада курашни давом эттиришини таъминлаган эди.

8-9. 2016 йилги УEФА Суперкубоги хамда клублар ўртасидаги ЖЧдаги иштирок ҳам айнан қайсидир маънода “Вольфсбург” билан бўлган ўйинга боғлиқ бўлганини таъкидлаш жоиз.

Роналду жамоага 2009 йилда келган бўлса, фақатгина 1 марта умуман Роналдусиз соврин ютишга муваффақ бўлган. Ўшанда Бейл хамда Ди Мариялар масъулиятни ўз зиммаларига олишган эди.

Агарда бу мавсумни ҳисоблайдиган бўлсак, Роналдунинг голлари бўлмаганида “Реал” 12 очко кам жамғарган бўлар эди ва жадвалда карвонбошилик қилиш тугул, 5-ўринда бораётган бўлар эди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади