Қимматбаҳо дарвозабонлар

28 март, 09:18 699

Қимматбаҳо дарвозабонлар

Бугун биз сизларни футбол тарихидаги қимматбаҳо дарвозабонлар билан таништирамиз.

>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

>>Сўнгги дақиқалар талвасаси

 

9-10. Марк-Андре тер Штеген(Германия) – 12 млн евро

2014 йил “Боруссия Мюхненгладбах”дан 12 млн евро эвазига ҳарид қилинган тер Штеген дастлабки икки мавсум фақат кубок ўйинларида майдонга тушишига тўғри келди. Рақобатда Клаудио Бравога бас кела олмаган германиялик посбон чилилик ҳамкасби жамоани тарк этгачгина асосий таркибдан жой ола билди.

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

9-10. Клаудио Браво(Чили) – 12

Айнан ўша йили “Барса”га Браво ҳам келиб қўшилган эди. Икки мавсум “Камп Ноу”да тўп сурган Браво учун “блаугранаслар” “Реал Сосьедат”га 12 млн евро беришган эди.

8. Фрейзер Фостер(Англия) – 12,5

Умуман олганда 2014 йилда дарвозабонларни катта сумма эвазига сотиб олиш холлари кўп бўлганлигини кўриш мумкин. Айни ўша йили “Саутгемптон” Фостер учун “Селтик”ка 12,5 млн евро тўлаган эди.

7. Петр Чех(Чехия) – 13,9

11 йил “Челси”да тўп сурган Чехни Куртуа заҳирага “михлаб” қўйди. Заҳирада ўтиришга ўрганмаган чехиялик тажрибали посбон “Арсенал”га ўтди-қўйди. Албатта анчагина катта сумма эвазига – 13,9 млн евро.

6. Ян Облак(Словения) – 16

Облак эса айнан Куртуанинг ўрнига “Атлетико”га таклиф этилган эди. Қизиғи, “Бенфика”да бор-йўғи бир мавсум ўйнаган словениялик посбон учун анчагина зиқна бўлган “Атлетико” 16 млн еврони “қўрқмай” сарф этади.

5. Анджело Перуцци(Италия) – 17,8

2000 йиллар аввалида АПЛ жамоалари А Серия клубларига ҳавас билан боқишар эди. Боиси, катта трансферлар айнан ушбу лигада амалга оширилар эди. Жумладан янги аср бошида “Лацио” Перуццини салкам 18 млн еврога сотиб олган эди.

4. Клаудио Браво(Чили) – 18

Браво бизнинг рўйҳатимиздан икки бора жой олган ягона кипер саналади. Аммо Клаудионинг АПЛга келиши, унинг учун омадли бўлди дейиш фикридан йироқмиз. Боиси, унинг қўпол ва кулгили хатолари сабаб, “Манчестер Сити” анча-мунча очколарни бой бериб улгурди. 18 млн евролик дарвозабон эса айни дамда заҳира ўриндиғида ўтириш билан “банд”. Тўғри, кубок ўйинлари бундан мустасно.

3. Давид Де Хеа(Испания) – 22

2011 йил “Атлетико”дан Фергюсоннинг талаби билан 22 млн еврога ҳарид қилинган Де Хеа ҳалигача “манкунианлар” сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсум “Реал” уни қўлга кирита билганида, испаниялик посбоннинг ўрни янада юқорида бўлармиди…

2. Мануель Нойер(Германия) – 24

Айни ўша йили эса “Бавария” ўз одатига кўра(асосий рақиблардан футболчи сотиб олиш), “Шальке-04”дан Нойерни ҳарид қилади. Албатта, гельзенкирхенликлар Мануельнинг трансферидан яхшигина даромад кўрганликлари рост – 24 млн евро.

1. Жанлуиджи Буффон – 52

Бу трансфер амалга ошганига 15 йилдан ошган бўлсада, ушбу рекордни янгилашга ҳеч кимнинг юргаи дов бераётгани йўқ. Тўғрида, 50 млнга дарвозабон оладими, аҳир?

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади