Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқич 7-тури доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатар термасига қарши баҳс олиб боради. Биз эса бўлажак ўйин олдидан сизларга айрим фактларни ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
>>Футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган 18 футболчи
>>Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар
>> Ўз анъанасига содиқ мураббий
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 12 та беллашувда иштирок этган. Ўзаро Ўйинларда Қатар Ўзбекистонга қараганда уч марта камроқ зафар қучган. Яна 2 та ўйинда ғолибни аниқлаб бўлмаган;
- Қатар терма жамоаси Тошкентга жами 4 бор ташриф буюрган бўлиб, уларнинг ҳаммасида имкониятни бой берган.
>> Терма жамоада энг кўп гол киритган 10 футболчи
3. Тошкентда Қатарга қарши баҳсларнинг 3 таси ЖЧ саралашида, қолгани эса Осиё кубоги саралашидаги тўқнашувлардир;

4. Қатарликлар Тошкентда ўтган баҳсларда фақатгина икки бор дарвозамизни ишғол этишга эришган. Ўз навбатида бизникилар ўз уйимизда қатарлик футболчиларга 13 та гол киритишнинг уддасидан чиқишган;
>> МЛСда ўйнаган жаҳон чемпионлари
- Илк бор бу жамоалар Ливанда ўтган Осиё кубогида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди;
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар дарвозасига 12 ўйинда 21 та гол урган. Шуларнинг 15 таси ЖЧ саралашида урилган;
- Қатар терма жамоаси дарвозасига энг кўп гол урган ўзбекистонлик футболчилар Миржалол Қосимов ва Фарҳод Тожиев ҳисобланади;
>>“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?
- Тожиев 2009-йилнинг 28-март куни “хет-трик” қайд этган. Қосимов эса Қатарга қарши бўлиб ўтган дастлабки уч ўйиннинг ҳар бирида муваффақият қозонган.
- Баҳодир Насимов ва Одил Аҳмедов Қатар дарвозасига икки мартадан йўл топган.

10. Қатар дарвозасига гол урган ва айни пайтда ҳам миллий терма жамоада фаолиятини давом эттираётган футболчилар сони икки нафар — Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов(Санжар Турсуновни киритмадим, муаллиф);
11. Ўзбекистон термаси Қатарга қарши кечган сўнгги 6 ўйиннинг бирортасида мағлубият тугул, дуранг ҳам ўйнамаган;

- Хорхе Фосатти бошқарувидаги Қатар сўнгги 4 ўйиннинг бирортасида ғалаба нималигини билмаган;
- Биринчи даврада қатарликлар дарвоза томон энг кўп зарба йўллаган жамоа бўлишган эди. Бироқ ўртача ҳар ўйинда 5,6 та зарба йўллаган Қатар бор-йўғи 3 та тўп киритган холос;
- Айтганча, Қатарга қарши беллашувда Ислом Тўҳтахўжаев сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб жамоамизга ёрдам бера олмаслигини айтиш ёддан кўтарилибди;
- Яна бир нарса, Учрашув бош ҳаками этиб ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай тайинланган.
Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ал-Суайдилар ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам ироқлик Зоид Тамер Муҳаммад бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Ёқуб Муҳаммад Родзали (Малайзия). Учрашув комиссари этиб ҳиндистонлик Принц Руфус тайинланган.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- Машхур футбол мухлислари. DJ Pilligrimдан Севара Назархонгача...
- Уэльс терма жамоаси тўпурарлари. Топ-5
Шаҳзод Холбоев тайёрлади


Изоҳлар (0)