Роналду “Реал” президентига илтимос билан юзланди

15 март, 11:28 669

Роналду “Реал” президентига илтимос билан юзланди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб президенти Флорентино Пересга илтимос билан юзланди.

Португалиялик футболчи “Реал” президентидан “Порту” ҳужумчиси ва ҳамюрти Андре Силвани сотиб олишни сўради.

Маълум бўлишича, айни вақтида Силванинг товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади. Мадрид клуби уни сотиб олиш учун камида мана шу суммани тўлаши лозим бўлади.

Жорий мавсумда Андре Силва Португалия чемпионатининг 24 учрашувида 15 та гол уришга муваффақ бўлганди. Унинг “Порту” билан амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган.