Сергей Лушчандан ажойиб бўлган 19 иқтибос
Ўзбек мураббийлари орасида тили бийрон ва сўзга чечанларини топиш жуда ҳам мушкул. Фақатгина, “Бунёдкор” мураббийи Сергей Лушчан бундан мустасно. Тан олиш жоиз, бугунги кунда ўзбек футболида Лушчанданда очиқроқ ва ностандарт фикр билдирадиган мураббийларни учратмайсиз. Қуйида эса Сергей Иванович томонидан янграган ўзига хос бўлган иқтибосларни тўплашга ҳаракат қилдик.
“Финалга чиқа олмасак кетишдан қўрқмайман, менда хориждан 5та таклиф бор”(Ўтган мавсум Олий лигадаги “Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинидан сўнг).
“Сардор Рашидов бизни қандай билса, ўз навбатда биз ҳам унинг имкониятларини ва маҳоратини жуда яхши биламиз”(ОЧЛ саралашида “Ал-Жаиш”га қарши ўйиндан олдин).
“Қатар клуби вакиллари таркибимиздаги ёшларни кўриб ҳайрон қолишди.... Ўша ёшлар зафар қучгани эса бизни хурсанд қилди” (ОЧЛ саралашида “Ал-Жаиш”га қарши ўйиндан кейин).
“Ал-Айн” таркиби ажойиб, уларда Осиёнинг энг яхши футболчиси – Умар Абдулраҳмон тўп суради. У ҳақиқий “ўзга сайёралик”. Умар ажойиб узатмалар беради, майдонни тўлиқ кўра олади”(“Ал-Айн”га қарши ўйиндан олдин, рақиб футболчиси ҳақида).
“У ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам қизил олган. Бу унинг энг нозик нуқтаси. Унинг жаҳли чиқса ақли кетади. Жуда тиришқоқ йигит, меҳнаткаш футболчи. У ўз устида ишлашда тинмайди”(Ал-Айн”га қарши ўйиндан сўнг, Комилов тўғрисида).
“Ҳозирча Мичич даражасида ўйнайдиган футболчи топа олганимизча йўқ”(“Сўғдиёна”га қарши ўйиндан сўнг, Мичич ҳақида).
“Улар ўзбек футболининг келажаги. Мана олдимда ўтирган Нурулло Тўхтасиновни олайлик. Уни футболчи бўлади деб ким ўйлабди?”(“Зоб Аҳан”га қарши ўйин олдидан, ёш футболчилар тўғрисида).
“Менга катта пул беринглар ва Месси билан ОЧЛда ғолиб чиқишим мумкин”(“Бунёдкор” ОЧЛда 14 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётгани тўғрисида).
“Кўп, албатта. Ўзбекистон чемпионати учун кўп, аммо ОЧЛ учун нормал ҳолат деб биламан. Бугун қайсидир жамоа 6та гол ўтказибди. У эрда ҳам фожиа бўлса керак”(“Бунёдкор” ОЧЛда икки ўйинда 5 та гол ўтказгани тўғрисида).
“Ёшларда истак бор, аммо ақл камроқ”(“Локомотив”га қарши ўйинда Шомуродовнинг “қизил”и тўғрисида).
“Менимча, пенальтидан гол ўтказиш бўйича чемпион бўламиз”(“Бунёдкор” фақат пенальтидан тўп ўтказиб юбориши тўғрисида).
“Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ”(ОЧЛда 5 та ўйинда 1 та гол киритилгани тўғрисида).
“Бунёдкор” футбол мактаби Осиёда энг яхши ва кучли мактабга айланади”(таърифлашга тил ожиз).
“Шогирдларим билан фахрланаман”(“Ал-Наср”(3:3)га қарши ўйиндан сўнг).
“Машъал” бугун антифутбол кўрсатди. Улар нега майдонга тушганини тушуниш қийин"(“Машъал” билан дурангдан сўнг).
“Баъзида 3та гол уриб юта олмаймиз, баъзида 1та гол ўтказамиз ва мағлуб бўламиз. Бу футбол унда барча нарса бўлиши мумкин”(ОЧЛдаги голсиз серия тўғрисида).
“Огород”да футбол ўйнаш мумкин эмас"(“Андижон” билан ўйиндан сўнг, Андижондаги стадион тўғрисида)
“Локомотив” “Реал” ёки “Барселона” эмас. Финалга чиқиш имкониятимиз бор”(“Локомотив” тўғрисида кубок ўйинидан олдин)
“Аҳмадалиев Сардор Рашидовни “еб қўйди”. Аҳмадалиев кўпчилик айтганидек “мени ўғлим”(Шораҳмедовнинг кетгани тўғрисида “Ал-Жаиш”га қарши ўйиндан сўнг).
“Агар Шомуродов, Ҳамдамов ва Шукуров бошқа клубга кетиб қолишмаса гуруҳдан чиқишга ишонаман”(“Ал-Жаиш”га қарши ўйиндан сўнг, имкониятлар тўғрисида).
Тавсия этамиз: “Бунёдкор” ОЧЛда сўнгги дақиқаларда “ожиз” қолган 5 та ўйин
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар