“Рома”нинг бу ўйинчиси Шомуродовни чиқиштирмаяпти!

Москванинг “Спартак” жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов Eurostavka.ru сайти журналисти Анар Ибрагимовга берган интервьюсида легионер сифатида тўп тепаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари – ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ва ҳужумчи  Элдор Шомуродов ҳақида айрим маълумотлар билан ўртоқлашди.

- Ўрунов жамоасини алмаштириши керак. Бунда  молиявий омиллар бор. Остон маошининг пасайишини истамаяпти. Ҳозир у ёки пул ё карьерани танлаши керак.

- Сиз уни футболдан юз ўгириб, пул ишлашга берилиб кетди, деб ҳисоблаяпсизми?

- Йўқ. Лекин Элдор Шомуродов ўз вақтида “Ростов”да жуда кўп сабр қилди, ўз устида ишлади. Ўша пайтда Осиё жамоаларига ўтиб, беш-ўн баравар кўп топиши мумкин эди. Элдор мақсадига етди ва Италияга йўл олди.

Ҳозирги вазият Ўруновнинг шахсий танлови. Мен унинг молиявий аҳволини билмайман. Пул бу пул. У кўп нарсани ҳал қилади.

f953db8637977f9871c951e36e8189e9

- Шомуродовнинг “Рома”даги фаолияти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Элдор 27 ёшда. Фаолиятининг чўққиси 25-30 ёшда бўлади. “Рома”га Пауло Дибалани олишди. Таркибда Тэмми Абрахам ҳам бор. Элдорга қийин бўлади. Агар у майдонга тушиб, гол урса ҳам, Жозе Моуриньо бошқа ҳужумчиларга кўпроқ имконият беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси 10-15 дақиқа ўйин билан кифояланиб қолмаслиги керак.

Шомуродов “Рома”га ўтиб тўғри қилган. Ҳа, бироз ўхшамади. Нега бундай бўлганини билмайман. Лекин ўсгани рост.

Ҳар бир футболчи кучли клубда ўйнашни истайди. Элдорга жуда кам имконият берилди. Ҳужумчимиз бу клубга ўтаётганда мунтазам асосий таркибга лойиқлигини исботлаши талаб этилишини яхши биларди.

Шомуродов кам ўйнаяпти, лекин майдонга тушганида фойда келтиряпти. Ўзига берилган 10-15 дақиқа ичида ўйинни кучайтирмоқда. Шомуродов барибир ўзининг маҳоратини намойиш эта олмоқда.

Тэмми Абрахам – жуда кучли ҳужумчи, “Рома”да биринчи ўринда у туради. Натижалари шундан далолат беряпти. Мен уларни таққосламоқчи эмасман. Моуриньо бир ҳужумчи билан ўйнар экан, баланд бўйли, тўпни ушлаб турадиган ва гол ура оладиган футболчига таянади. Элдор бироз бошқача ўйнайди. У майдрн ичкарисидан қочиб кетиб, ҳужумга ўтиши мумкин. Абрахам Моуриньонинг тактикаси кўпроқ мос келади.

Бундан ташқари, яна бир вазиятга эътибор қаратиш керак. Стефан Эл-Шаарави Шомуродовни тан олмайди. У ўйин вақтида Абрахамга пас беряпти, Шомуродовга эмас. Эл-Шаарави иккинчи рақамли ҳужумчи ёки у ё Шомуродов эканини яхши тушунади. Стефан Абрахам билан рақобат қилмаган. У Шомуродов билан рақобатлашяпти. Бу аниқ.

Мен жуда кўп ўйинларда Эл-Шаарави Шомуродовни эътиборсиз қолдирган вазиятларни кўрдим. Ҳа бу рақобат, Элдор доим бунга тайёр туриши лозим. Лекин ички рақобат соғлом бўлиши, пас бермаслик орқали жамоанинг умумий натижасига салбий таъсир ўтказмаслиги керак.

- Европага мослашиш ўзбекларга руслардан кўра осонроқми ёки солиштириш ноўринми?

- Россияликлар Европада ўз уйидагидек порлай олмайди. Русларга ҳам, ўзбекларга ҳам менталитет халақит қилади. Яқинда дўстимга шундай дегандим: “Абрахам ҳар қандай вазиятга суқулиб киради, тортинмайди. Шомуродов эса тортинчоқ".

Остонни эса юмшоқ, дея олмайман. “Пахтакор”да спорт директори бўлиб ишлай бошлаганимда у билан оз муддат муомалада бўлдим. Унинг характери мураккаб ва ўзига хос. Баъзан хафа бўлиб қолиши мумкин. Ўзбекистонда мураббий унинг кўнглига қараши мумкин. Россияда ҳеч ким бундай қилмайди.

GBjMOfcxbH2QzSWeu11skExKoS4CWqOt_medium

Ўзбекистонда ўйнаш унга осон: “Остон қани югур”, дейишади. Россияда ким бунақа дейди?, - деди Жаъфар Ирисметов.

Унга Шомуродовнинг ўрни керак, англияликларнинг катта маоши эмас!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!