Шомуродов Россияга қайтадими?

Шомуродов трансфери Европада энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан. “Рома” раҳбарияти ўзбекистонлик легионер билан хайрлашишини маълум қилганидан кейин ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган клублар сафи кўпайиб бормоқда.

Ўзбек футболчиси учун А Сериянинг ўзидан “Торино”, “Болонья”, “Монца” ва “Сассуоло” кбаи жамоалар ўзаро рақобатлашмоқда. Айниқса, “Болонья” трансферни расмийлаштиришга яқин келгани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Англия премьер-лигасидан “Вулверхэмптон” Элдор Шомуродовга қизиқа бошлагани футболчи трансферига боғлиқ вазиятни ўзгартириб юбориши кутилмоқда.

Россиялик мутахассислар, мухлислар ва журналистларни моҳир ҳужумчининг Россия чемпионатига қайтиш эҳтимоли қизиқтирмоқда. Бир неча кун олдин ЦСКА Элдорга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар чиққан эди.

“Спорт Эксресс” нашри вакиллари Элдор Шомуродовга “Ростов”да устозлик қилган Валерий Карпиндан ҳужумчи атрофидаги вазиятга изоҳ сўради.

large_26

Агар Шомуродовни “Ростов”га трансфер қилиш имконияти туғилса, бу ҳақда ўшанда бош қотирамиз. Имкон қадар Элдорнинг атрофидаги вазиятни кузатиб боряпмиз. Аслида у ўйнамаганидан кейин нимани ҳам кузатардик.

У фаолиятини қаерда давом эттириши керак? Ҳамма гапираётган “Болонья”дами?  Бу каби саволлар менга тегишли эмас.

Мен ва Шомуродовнинг бу саволларга нима дахлимиз бор? Мен уни икки ёки уч йилдан бери шуғуллантирмаяпман. Бунақа саволларга аниқ жавобни Жозе Моуриньондан сўранглар!, - деди Валерий Карпин.

Элдор Шомуродов фаолиятидаги энг юлдузли даврни “Ростов” клубида айнан Валерий Карпин қўл остида ўтказган.  Ҳамюртимиз 2017-2020 йиллар давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Легионеримиз Россия премьер-лигасида 80 та учрашувда ўн олтита гол ва ўнта ассист, Россия кубогида ўнта беллашувда битта гол ва бир жуфт голли пас, Европа лигаси саралаш турнирида битта ўйинда ўз ҳисобига битта аниқ зарба ёздириб қўйган.

Шундан сўнг, Элдор Шомуродовни “Женоа” 9 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Генуя клубида саккизта тўп киритган футболчимизни ўтган йили ёзда Жозе Моуриньо ўзи қабул қилиб олган “Рома”га таклиф этди.

Римдаги фаолият форвардимиз учун кутилганидек самарали бўлмади. Асосан захирадан ўйинга қўшилган Элдор жами 40 та учрашувда бешта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

bd9a9c46189c8412d4a4eb8f7f878212

Шомуродовнинг “Рома” билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Жорий трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар 27 ёшли футболчимиз ўзига янги жамоа танлаши керак бўлади.

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

Бу жамоа Шомуродов трансферини нега сир тутяпти?

Тезкор! Шомуродов трансфери 48 соат ичида эълон қилиниши кутилмоқда!

Уришиб қолган бош мураббий ва директор Шомуродов туфайли ярашиб олди!

“Сампдория” Шомуродов бўйича баёнот берди!

Легионеримизнинг Европа Чемпионлар лигасида гол урган ўйини энг юқори баҳоланди!

Премьер-лига клуби ўзбек футболчиси ёрдамида чемпион бўлмоқчи!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!