Асосий мазмунга ўтиш

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

Кеча Олий лиганинг яна 3 та ўйини бўлиб ўтди.

"Олмалиқ" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида ҳисобида имкониятни бой берди. Биз мазкур ўйинга оид 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ушбу жамоалар Олий лига доирасида 18-марта тўқнаш келишди.

2. "Пахтакор" Олмалиқликлар устидан 13-марта ғалаба қозонди. "Олмалиқ" 3 ўйинда зафар қучган бўлса, яна 2 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати пойтахтликлар фойдасига 28:10

3. "Олмалиқ"нинг "Пахтакор" билан ўйинлардаги ғалабасиз cерияси 6 тага етди.

4. Олмалиқликлар ўз уйида ўтказилган охирги 3 ўйинда ҳам "шерлар"га ютқазиб қўйган.

5. "Олмалиқ" мавсумдаги уй ўйинларини якунлади. Жамоа ўз уйида 7 тадан ғалаба ва мағлубият қайд этиб, 1 марта муроса кўчасини танлаган.

6. "Пахтакор" жамоаси эса мавсумдаги сафар ўйинларини якунлади. Жамоа меҳмонда 4 тадан ғалаба ва дуранг қайд этиб, 7 марта имкониятни бой берган.

7. "Шерлар"нинг мағлубиятсиз ўйинлар cерияси 4 тага етди.

8. "Олмалиқ"нинг ғалабасиз ўйинлари сони эса 3 тага етди.

9. Ўйиндаги ягона гол муаллифи Жасур Ҳакимов 12-учрашувинида учинчи голига муаллифлик қилди.

10. "Пахтакор" ушбу мавсумни 5-ўринда якунлаши аниқ бўлди. Бу "шерлар"нинг ХХI асрдаги энг ёмон кўрсаткичи сифатида тарихдан жой оладиган бўлди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ