Асосий мазмунга ўтиш

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Изоҳлар: 0

Кеча Олий лиганинг яна 3 та ўйини бўлиб ўтди.

"Шўртан" Ғузорда "Қўқон-1912"ни қабул қилиб 0:2 ҳисобида ҳисобида имкониятни бой берди. Биз мазкур ўйинга оид 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ушбу жамоалар Олий лига доирасида 4-марта тўқнаш келишди.

2. "Қўқон-1912" Ғузорликлар устидан 3-марта ғалаба қозонди. Яна 1 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати Қўқонликлар фойдасига 10:5

3. Қўқонликлар Ғузордан биринчи марта ғалаба билан қайтишди.

4. "Шўртан" ушбу мавсумда ўз уйидаги ўйинларини якунлади. Жамоа 15 ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозониб, 5 марта мағлуб бўлди ва яна бир ўйинда дуранг ўйнади.

5. "Қўқон-1912" жамоаси эса мавсумдаги сафар ўйинларини якунлади. Жамоа меҳмонда 2 тадан ғалаба ва дуранг қайд этиб, 11 марта имкониятни бой берган.

6. Қўқонликларнинг мағлубиятсиз ўйинлар cерияси 4 тага етди.

7. Учрашувда ҳисобни очган Жавоҳир Сидиқов мавсумдаги 13-ўйинида биринчи голини киритди.

8. Ҳисобни 0:2 га етказган Баҳодир Аҳмадов эса 16-учрашувинида учинчи голига муаллифлик қилди.

9. "Шўртан"нинг ўз майдонидаги 6 та ғалабали cериясига барҳам берилди.

10. "Қўқон-1912" клуби эса сафардаги 6 та ғалабасиз cериясини якунлади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ