"Боруссия Дортмунд" "Челси"нинг ҳафсаласини пир қилмоқчи

"Боруссия Дортмунд" дарвозабони Роман Бюрки клуб билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

Швейариялик футболчининг "асаларилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача амал қилади. Томонлар янги келишув бўйича музокараларни бошлаб юбориши мумкин.

Дортмундликлар биринчи рақамли голкипери билан шартномани узайтириш орқали бошқа клублар томонидан билдирилаётган қизиқишларини сўндиришни мақсад қилишган.

Жорий мавсумда 34 та ўйиндан 2 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Бюрки учун "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!