Раҳмоналиев Чемпионлар лигасида тарихий ғалабани нишонлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон чемпиони "Сабах" таркибида Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи иккинчи турида Прага шаҳрининг "Славия" клубини мағлуб этишда катта ҳисса қўшди. 

Учрашув Боку шаҳридаги Олимпия стадионида ўтказилди ва "Сабах"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 49-дақиқада очилди: Иван Лепиница узатмасидан сўнг Кахим Пэррис Чехиядан келган жамоа дарвозасини ишғол этди. 88-дақиқада эса Жой-Ланс Миккельс иккинчи голни урди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди. 

Умарали Раҳмоналиев "Сабах" сафида майдонга асосий таркибда ва капитан сифатида тушди, бутун ўйинни майдонда ўтказди. Ўзбек футболчисининг сўнгги дақиқалардаги суперзарбаси мухлисларни жумбушга келтирди. Дарвозага аниқ йўлланган зарбани рақиб посбони бозўр қайтариб қолди. 

Бу Озарбайжон клуби учун Чемпионлар лигасида умумий босқичидаги илк ғалаба сифатида тарихга ёзилди. 

Эслатиб ўтамиз, умумий босқичнинг дастлабки турида Озарбайжон клуби Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоасига сафарда  0:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

"Сабах" Лига Чемпионлар умумий босқичидаги навбатдаги учрашувини 20 октябрь куни Германиянинг "Боруссия» Дортмунд" клубига қарши ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади

Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди

“Сити” сардори ПСЖга қарши тўқнашув олдидан Ҳусановнинг номини алоҳида тилга олди

Ҳусанов-чи? “Манчестер Сити” барча юлдузлари тарқалиб кетадиган бўляпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!