Қудратилло Абдуқаҳҳоров Липинецни енгса, навбатдагиси ким бўлади ёхуд унинг эҳтимолий рақиблари ҳам ўзаро жанг қилади

  • 9 октябрь, 2020, 09:52
  • 0
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва IBF чемпиони Эррол Спенс ва мажбурий даъвогар Дэнни Гарсия жангининг санаси ҳам расман эълон қилинди. Унга кўра, боксчилар 5 декабрь куни PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Жанг кечаси “Fox” канали орқали пуллик трансляция қилинади (PPV). Мазкур бокс оқшоми Техас штатида AT&T стадионида бўлиб ўтади. Шу билан биргаликда мухлислар ташрифи ҳам кўзда тутилган бўлиб, билетлар 14 октябрдан сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

эррол

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазнда 24 октябрь куни IBF муваққат жаҳон чемпионлик камари учун ҳамюртимиз Қудратилло Aбдуқаҳҳоров ва Сергей Липинец ўзаро жанг олиб боради ва ушбу тўқнашувда ким ғалаба қозонса, Эррол Спенс ҳамда Дэнни Гарсия жангининг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!