"Канело" ҳамда "Жаноб Робот" ўртасида кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди (Видео)
Маълумки, 27 февраль куни иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида WBC ҳамда WBA Super чемпиони, “Pound for Pound” етакчиси Сауль “Канело” Альварес (54-1-2, 36 КО) туркиялик даъвогар Авни Йилдиримга (21-2, 12 КО) қарши ҳимоя жангида рингга кўтарилади.
Ушбу жанг АҚШнинг Майами шаҳрида жойлашган “Hard rock stadium” аренасида бўлиб ўтади. Жанг аввалида, ҳар икки боксчи ушбу стадионга келиб, “Face to Face” маросимида иштирок этди.
Шуни қўшимча қилиш лозимки, жангга юқорида таъкидлаб ўтилган икки камар билан биргаликда “The Ring” титули ҳам тикилган.
Мазкур тўқнашув билан боғлиқ яна бир қизиқ воқелик борки, “Канело” ғалаба қозонса бевосита рингда ушбу вазндаги WBO чемпиони Билли Жо Сондерс (30-0, 14 КО) билан кўз уртштириш маросимида иштирок этади ва улар ўртасидаги жанг расман эълон қилинади. Аслида, ушбу камарларни бирлаштирувчи жанг 8 майга режа қилинаётган эди.
Қуйида, мексикалик чармқўлқоп устаси ва Авни Йилдирим билан бўлган “Face to Face” маросимини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар