Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду тўрт дақиқада қаҳрамондан антиқаҳрамонга айланди

Ҳаммаси жуда тез ўзгариб кетди

Саудия Арабистони чемпионатида 9-тур доирасида ўтказилган марказий учрашувда "Ан-Наср" жамоаси сафарда "Ал-Аҳли"га мағлуб бўлди.

Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ўйин мезбонлар фойдасига 3:1 ҳисобида якунланди. "Ан-Наср" таркибидаги ягона голни Криштиану Роналду 14-дақиқада урди. Бу 41 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги 986-голи бўлди ва янги жаҳон рекорди сифатида қайд этилди. 

Ортидан тўрт дақиқа ўтиб, португалиялик юлдуз учрашув қаҳрамонидан антиқаҳрамонга айланди. У пенальтидан гол уриш имкониятини қўлдан бой берди. Бу умумий натижага таъсир ўтказди. 

"Ал-Аҳли" таркибида Галено биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда (45+1) ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда Айван Тоуни 71-дақиқада пенальтидан аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада эса Рожер Ибаньес учинчи гол муаллифига айланиб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ушбу ўйинда киритилган гол Криштиану Роналду учун профессионал карьерасидаги 986-гол бўлди. 41 ёшли португалиялик ҳужумчи ҳозирча футбол тарихида энг кўп гол урган ўйинчи сифатида қайд этилмоқда.

"Ан-Наср" шу тариқа чемпионатдаги тўрт ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатди. Жамоа 28 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал-Аҳли" эса ушбу ғалабадан сўнг 24 очко жамғариб, бир поғона пастда жойлашган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ