"Странжа” турнирида Миразизбек Мирзахалилов ҳамда Бобоусмон Ботуров ўз жангларини ўтказди

  • 23 февраль, 2021, 16:49
  • 0
  • Бокс

Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган "Странжа” халқаро турнирида бугун 7 нафар ҳамюртимиз иштирок этиши борасида хабар берган эдик.  Ҳозирга қадар, тўрт боксчимиз иштирокида жанг якунланди. Уч нафари ғалабани қўлга киритган бўлса, афсуски битта мағлубият ҳам қайд этилди.

 -57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Артур Газарян (Арманистон) 4:1

 -63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Саматали Толтаев (Қозоғистон) 5:0

 -69 кг: Бобоусмон Ботуров - Патриот Бехами (Косово) 5:0

 -75 кг Мавлуда Мавлонова - Надежда Рябец (Қозоғистон) 2:3

 Кечги дастурлардан Дилшод Рўзметов, Турсуной Раҳимова ва Ёдгорой Мирзаева каби боксчиларимизнинг жанглари ҳам ўрин олган.

 Жангларни томоша қилиш учун ҳаволалар:

А Ring: https://www.youtube.com/watch?v=gtsIiD9nM9c

B Ring: https://www.youtube.com/watch?v=f80So6-_F7k

Биринчи вакилимизнинг жанги 17:00 да бошланса, Дилшодбек Рўзметов жанги тахминан 18:45 ларда бошланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!