"Милан" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Европа лигаси нимчорак финал жавоб учрашуви доирасида "Милан" "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция шаклида кузатиб боринг.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Тео Эрнандес рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+5'

    Диого Далот рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 90+4'

    Хакан Чалханоглунинг оширган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90+3'

    Люк Шоу ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Люк Шоу тўпни жарима майдонига ошириб берди, ҳимоячилар хавфли вазиятни бартараф этишди.

  • 90+2'

    Суалихо Мейтенинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 90+2'

    Хакан Чалханоглунинг жарима майдонига пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90+1'

    Диого Далотнинг узатмасини Дин Хендерсон ушлаб олди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Манчестер Юнайтед бурчак тўпини қисқа паслар билан давом эттиришди.

  • 90'

    Бруно Фернандеш қанотдан тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 88'

    Поль Погба хаводаги курашда ғолиб бўлди ва боши билан дарвозага зарба берди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 87'

    Фреднинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди.

  • 86'

    Фред жароҳат олганга ўхшайди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 86'

    Симон Кьер ўйин қоидасини бузиб рақибини тўхтатиб қолди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 85'

    Аарон Ван-Биссака қанотдан марказга тўпни узатиб берди, Жанлуижи Доннарумма тўпни ушлаб олди.

  • 82'

    Алексис Салемакерснинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 81'

    Лайнсменнниг байроғи кўтарилди ва Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 80'

    Симон Кьер ҳужум чизиғига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 78'

    Тео Эрнандеснинг узатмасини ҳимоячилар уюшқоқлик билан қайтаришди.

  • 77'

    Бруно Фернандеш жарима тўпидан дарвозага зарба берди, Доннарумма тўпни ушлаб олди.

  • 77'

    Диого Далот ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 76'

    Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 75'

    Милан бурчак тўпидан унумли фойдалан олмади.

  • 74'

    Дин Хердерсондан ажойиб сейв! Златан Ибрагимовичнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 72'

    Раде Крунич ўрнини Брахим Диасга бўшатиб берди.

  • 71'

    Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда!

  • 70'

    Хакан Чалханоглу тўпни ҳужум чизиғига узатиб берди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 68'

    Алексис Салемакерс офсайдда!

  • 66'

    Ўзгариш: Самуэль Кастильехо ўрнини Златан Ибрагимовичга бўшатиб берди.

  • 66'

    Ўзгариш: Пьер Калулу ўрнини Диого Далот эгаллади.

  • 64'

    Пьер Калулу рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 64'

    Харри Магуайр жаримадан узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 62'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 59'

    Харри Магуйар ҳужумда рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 58'

    Бруно Фернандеш жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 57'

    Поль Погба дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланишга уринди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 55'

    Бруно Фернандеш ҳужум чизиғига тўпни ошириб берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 53'

    Раде Круничнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 52'

    Мэйсон Гринвуд ҳимоячилар орасидан дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қийинчилик билан ушлаб олди.

  • 49'

    ГОООЛ! Поль Погба жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундириб, ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди.

  • 46'

    Ўзгариш: Маркус Рэшфорд ўрнига Поль Погба майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Раде Крунич қанотдан узатилган пасга зарба бера олмади.

  • 42'

    Суалихо Мейте бурчак тўпини ноаниқ бажарди.

  • 41'

    Алексис Салемакерс ҳимоячилардан қочиб кетди ва дарвозага зарба берди, Дин Хендерсон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 38'

    Симон Кье жаримадан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 36'

    Пьер Калулунинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 35'

    Франк Кесси ҳужумда жамоадошига тўпни ўзатди, ҳимоячи подкат билан ҳужумни қайтарди.

  • 33'

    Милан бурчак тўпидан фойдала олмади.

  • 30'

    Пьер Калулунинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 29'

    Харри Магуайр хаводаги курашда ютиб чиқди ва дарвозага зарба берди, зарба бироз ноаниқ чиқди.

  • 29'

    Люк Шоу бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 29'

    Арон Ван-Биссака қанотдан тўпни жарима  майдонга ошириб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 26'

    Мэйсон Гринвуднинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 25'

    Бруно Фернандеш ҳужумга чиқди ва дарвозага зарба берди, дарвозабон зарбани қийинчилик билан қайтарди.

  • 21'

    Дэниел Жеймс жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам қўполлик йўқ эканлигини маълум қилди.

  • 20'

    Маркус Рэшфорд дарвозага аниқ зарбаберди, бироқ ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 19'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар узқолаштиришди.

  • 19'

    Люк Шоу ҳимоячиларни ортда қолдирди ва дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 15'

    Франк Кесси жарима майдони яқинидан дарвозани ишғол қилишга уринди, бироқ Дин Хендерсон зарбани қайтарди.

  • 14'

    Пьер Калулуниннг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 12'

    Бруно Фернандеш жарима чизиғи яқинидан тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 11'

    Дэниел Жеймснинг ошириб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 8'

    Бруно Фернандеш тўпни жарима майдонига ошириб берди, бироқ узатма аниқ чиқмади.

  • 5'

    Лайнсменнинг байроғи кўтарилди. Самуэль Кастильехо офсайдда қолиб кетди.

  • 4'

    Самуэль Кастильехо ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

  • 3'

    Мэйсон Гринвуд тўпни жарима майдонига ошириб берди, бироқ тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

  • 1'

    Мэйсон Гринвуд дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!