Кореяга ютқазган Ўзбекистонга ФИФАдан сюрприз
Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси сентябрь–октябрь ойларида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувларидан сўнг ФИФАнинг live-рейтинг жадвалида бир поғона юқори кўтарилди.
Янгиланган кўрсаткичларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 60-ўриндан 59-поғонага кўтарилиб, ҳозирда 1416,61 рейтинг очкосига эга. 20 июлда эълон қилинган сўнгги расмий рейтинг билан таққослаганда, жамоа бир позицияга яхшиланган.
24 сентябрь куни Ўзбекистон Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва бу ғалаба жамоага 6,83 рейтинг очкосини олиб келди.
1 октябрда эса терма жамоа Сурия устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, яна 3,75 очко қўшиб олди.
Шунингдек, 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйинда ўзбекистонликлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу натижа ҳисобидан терма жамоа 3,70 рейтинг очкосини йўқотди.
Умуман олганда, учта ўртоқлик учрашуви якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг рейтинги 6,88 очкога ошган.
Жадвалда Ўзбекистондан бир поғона юқорида, 58-ўринда 1428,88 очко тўплаган Руминия жойлашган. 57-позицияда эса 1429,32 очкога эга Босния ва Герцеговина терма жамоаси қайд этилган.
Каннаваро Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядан мағлубиятидан сўнг баёнот берди
"Навбаҳор"да ишлаган машҳур мураббий "Манчестер Сити" йўқ қилинишига қарши чиқди

Фикрлар