Гана МТЖ мураббийи: Рақибда ўйин фалсафаси ўша-ўша

Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон ва Гана терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00 да старт олади.

Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида Гана МТЖ бош мураббийи Ибраҳим Танко иштирок этди.

-Ўзбекистон терма жамоасига жалб этилган асосий таркиб футболчилари ҳақида фикрингиз қандай?

"Энг асосийси, рақибимизда мураббий ўзгармаган. Шу жумдалан, ўйин фалсафаси ҳам ўша-ўша. Эртанги учрашувда улардан худди Иорданияга қарши баҳсдаги ўйинни кутаман. Бизда менга ўхшаган 5 та мураббий иш олиб боради. Биз доимий равишда легионерлар, миллий чемпионатда ҳаракат қиладиган футболчиларни кузатиб, улар билан ўқув-машғулот йиғинлари олиб боришга ҳаракат қилади.

Мен ўзим мураббийлик тажрибасини Германияда орттирганман. Бемалол айтишими мумкинки, ўзбек мутахассислари ҳам немий тизими орқали ўз малакаларини оширса, улар ажойиб натижаларни қўлга кирита олади."

-Ўзбекистон МТЖнинг саралаш босқичидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

"Ўзбекистонни жуда кучли жамоа деб биламан. Ўйлайманки, улар келгуси босқичга чиқиши учун барча имкониятларга эга. Мен уларнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Жамоангиз ушбу таркиб билан Жаҳон Чемпионатида ўйнашга қодир деб ўйлайман".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!