Колби Ковингтон - Хорхе Масвидаль жанги бўйича ўзбек яккакураш олами вакиллари ўз тахминларини билдирди

  • 2 март, 2022, 13:28
  • 1
  • MMA

5 март (Тошкент вақти билан 6 март) куни ҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 272" турнири бўлиб ўтади. Марказий жангида ярим ўрта вазн (77.1 кг) тоифаси вакиллари Хорхе Масвидаль (35-15) ҳамда Колби Ковингтон (16-3) ўзаро жанг қилади.
Биз анъанага мувофиқ, Ўзбекистон яккакураш олами вакилларининг ушбу жанг борасидаги фикр ва мулоҳазаларига қизиқдик...

                                                                        Маҳмуджон Жабборов - блогер

- Таъбир жоиз бўлса, бу сафар билагидан-да чакаги анча бақувват жангчилар ўзаро нафақат октагонда, балки, унинг атрофидаги медиа дастурларда ҳам ўзаро "жанг"ини олиб боришади. Қарама-қаршилик алоҳида тарихга эга. Турнир слоганида айтиб ўтилганидек, собиқ чин дўстлар ҳозирда азалий душманга (ҳа, айнан, рақиб эмас душманга) айланишган. Дана Уайт рақамли турнирнинг асосий жангини камар учун эмас, рейтинг жангига ажратиб бердими, демак, ушбу турнирга доир хайп, шиддат, пуллик трансляциялар сони, аудитория борасида саволларга ўрин йўқ. Ушбу баҳс сценарийси ҳақида ўз версиямга тўхталсам, менинг мухлис сифатида кузатувларим орқали бу жангда Колби Ковингтон доминант услубда Хорхе Масвидални мағлубиятга учратишини таҳмин қилмоқдаман. Иккала жангчи ҳам бир-бирларини ҳаддан ташқари билганлари ва иккитадан ўтказган чемпион жангларидаги хатти-ҳаракатлари шундай воқеаликни тасаввур қилишга ундамоқда.

мах_1

Фарруҳ Мадаминов -мураббий

- Бу жанг жуда қизиқ бўлиши аниқ. Қизиқиш ҳам юқори бўлади. Чунки, улар жанг қилиш билан бирга жуда кўп гапиришни ҳам хуш кўришади. Имкониятларга тўхталадиган бўлсак, Ковингтонда имконият юқори, деб ўйлайман. Сабаби, унинг кураши ҳам зўр шаклланган. Масвидаль асосан "стойка"да жанг олиб боради ва Колбини "тэйк-даун"ларидан муносиб ҳимояланишга қийналса керак. Бироқ, Масвидалдан ноодатий ҳаракатларни кутиш мумкин. Биргина мисол Бен Аскрен билан жанг, қисқа қилиб айтганда имкониятларни 60/40 баҳолаган бўлардим. Албатта Ковингтон ҳисобига.

фаррух_1

Ҳумоюн Ибрагимов -ММА жангчиси

- Жуда ҳам кутилган жанглардан бири, менимча Колби бу жангда ғалаба қозонса керак. Лекин Масвидаль сюрпризларга бой жангчи ҳисобланади. Агар мана шундай сюрпризлар бўлмаса, Колби катта устунлик билан ғалабага эришади, деб ўйлайман. Колби бошланғич 2 раундда Масвидални қафас бурчагида ёки "партер"да чарчата олмаса, юқорида айтиб ўтганимдек, Масвидалдан сюрприз кўришимиз эҳтимоли катта. 

хумо1

Шоҳасан Мирзаматов - ММА жангчиси

- Тўғриси, мен Масвидалга мухлислик қиламан. Колби Ковингтон очиғи ёқмайди. Лекин яхши жангчи. Масвидалда кучли зарба бор ва унинг мана шундай зарбаларини ўтказа олишига ишонаман. Хуллас, Хорхе Масвидаль ушбу жангда ғалаба қозонади. 

шархон

Аҳлиддин Мирзадавлатов -ММА жангчиси 

- Бу жангда Колби Ковингтонни имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Тўғри, Масвидал ҳам яхши жангчи, оёқ ва қўл зарбалари жуда кучли ва ҳарактер ҳам бор. Аммо, Колби унга нисбатан универсалроқ ҳисобланади. Колби "тэйк-даун"лар билан, "партер"даги босим билан Масвидални қийнаб ташласа керак. Яна ким билади, дейсиз. Барчаси октагонда ҳал бўлади.

ахлиддин 

Авлиёхон Ҳамидов - ММА жангчиси

- Имкониятларни 60/40 деб айтишим мумкин. Масвидаль жуда кучли зарба соҳиби, Колби ҳам ундан қолишмайди. Колби нисбатан ранг-барангроқ жанг ўтказади. Қолаверса, жисмоний ҳолат бўйича ҳам Колби устунроқ. Шуларни ҳисобига бу тўқнашувда Колби ғалаба қозонса керак. Албатта, бу шахсий фикрим. 

авлиё

Мансур Тўғизбоев - мураббий, ММА бўйича рефери

- Бу жанг тўлиқ давом этади, деб ўйламайман. Чунки, Колби Ковингтон Масвидалга нисбатан бир мунча устунроқ ва у нокаут билан ғалаба қозонади, деган фикрдаман. Лекин ММАда ҳар қандай ҳолат юзага келиши ва тахминлар ўзини оқламаслиги мумкин. 

мангуст_1

Зарруҳ Адашев -ММА жангчиси

- Тўғриси ҳар иккиси учун жуда қийин жанг бўлади. Назаримда Колби бу тўқнашувда устунроқ. Чунки унда кураш ҳам бор, "стойка"да ҳам яхши жанг қилади. Масвидалнинг кучли жиҳати эса "стойка" ва ушбу жиҳати Ковингтонни мағлуб эта олишга етарли бўлади, деб айта олмайман. Имкониятларни 60/40 деган бўлардим.

зоха

Дана Уайт Ислам Махачевга рақиб сифатида кимни кўрмоқда?

Азамат Нуфтиллаев Франция промоушени билан шартнома имзолади

Ана холос! "UFC 272" турнирининг 2-марказий жанги бекор қилинди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
04/03/2022 11:03
Бизнинг экспертлар Колбига устунликни беришибди. Афсуски, улар янглишса керак. Масвидал анча узгарган, жанг охиригача агар чарчамаса ютиши аник. Зарбаси етиб борса бемалол ютади