"Конья-2021". Ислом бирдамлик ўйинлари рекордини янгилаган Зафаржонов 3 та олтин медални қўлга киритди

Конья мезбонлик қилаётган Ислом бирдамлик ўйинларида яна 2 та олтин медаль қўлга киритилди.

Оғир атлетика баҳсларининг даст кўтариш машқида Сарвар Зафаржонов 167 кг билан Ислом Бирдамлик ўйинлари рекордини ўрнатди ва энг яқин таъқибчисидан 5 кг илгарилаб, олтин медални қўлга киритди.

Силтаб кўтариш машқида Сарвар Зафаржонов 199 кг билан иккинчи олтин медали соҳибига айланди. Иккикураш натижасига кўра спортчимиз ишончни оқлади. 366 кг натижа билан катта олтин медалига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!