Бокс. Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионати финалига чиқди

  • 10 ноябрь, 2022, 20:49
  • 0
  • Бокс

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун ўзбекистонлик спортчиларнинг учинчиси олтин медаль учун катта қадам ташлади. -51 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда мўғулистонлик Энхмандах Хархудан устун келди. 

Энди у чемпионлик учун Қозоғистон вакили Сакен Бибосинов билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!