Энди италиялик Тонали 1 йилга футболдан четлатилиши мумкин!

Италиялик футболчи Сандро Тонали "Милан" сафида эканлигида ўйин натижаларига пул тикишда айбланмоқда. У пул тикканини тан олгани ҳам айтиляпти. 

Маълум бўлишича, у 1 йилга дисквалификация қилиниши мумкин. Сандро айбни тан олгани учун унга жазо 3 йиллик дисквалификация эмас, балки атиги 1 йиллик четлатиш билан чекланади. Кеча Италия прокуратураси "Ньюкасл" футболчисини деярли 3 соат давомида тергов қилган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат "Ювентус" ярим ҳимоячиси Николо Фаджоли билан ҳам кузатилганди. Бу ҳақда батафсил қуйидаги линкда маълумот бериб ўтганмиз.

"Ювентус" футболчиси 7 ойга футболдан четлаштирилади. Сабаби...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!