Суперлига. "Нефтчи" - "Олимпик" учрашуви олдидан превью

Суперлига 24-турида мухлислар "Нефтчи" - "Олимпик" баҳсига гувоҳ бўлади. 

"Олимпик" жамоаси  мамлакатимизнинг энг ёш клубларидан бўлиб, 2021 йилда ташкил топган. Темур Кападзе бош мураббийлигидаги футболчилар 2021 йил футбол мавсумида Про лига мусобақаларида омадли қатнашиб, Суперлига йўлланмасини қўлга  киритишга муваффақ бўлди. 

"Нефтчи" футбол клуби миллий чемпионатимиз доирасида "Олимпик" билан Про лигада 4 марта ва Суперлигада 3 марта  ўзаро тўқнаш келишган.Буларнинг 2 тасида "Олимпик" ғалаба қозонган, 4 та учрашувда муроса кўчаси танланган ва фақат битта баҳсда фарғоналиклар устун келишган. Тўплар нисбати 4:8 тошкентликлар фойдасига.

Жамоаларнинг Суперлигада ўзаро қайд этилган учрашувнинг натижалари қуйидагича:

21.05.2023.
"Олимпик"-"Нефтчи"  0:0
08.10.2022.
"Олимпик"-"Нефтчи"  1:1
10.05.2022.
"Нефтчи"-"Олимпик"  0:0.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Олимпик" учрашуви 3-ноябрь куни соат 18:15да "Истиқлол" стадионида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!