"Ал-Файсалий" бош мураббийи: "Насаф"нинг чап қанот ҳимоячиси ва 8-рақамли футболчини алоҳида таъкидлаган бўлардим"

Осиё Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Файсали" учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Аҳмад Ҳайел ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз "Насаф"га қарши ўйинга яхши тайёрландик. Қаршига ғалаба учун келганмиз. Шу билан бирга, ушбу ўйинда бошқа учрашувларга қараганда бошқача футбол кўрсатамиз".

Мезбонлар ҳақида:

"Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз. Шунинг учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. Таркибимизда йўқотишлар йўқ, ҳамма тайёр".

Биринчи ўйин ҳақида:

"Биринчи ўйинда мен жамоага мураббийлик қилмаганман. Клубнинг ўтган сафарги даражаси сақланиб қолган. "Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғриқли. Шунга қарамай, биринчи баҳсда "Ал-Файсали" яхши ўйин кўрсатганди. Биз бу учрашувни эсдан чиқариб, эртанги баҳсга ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман". 

"Насаф"нинг қайси футболчилари кучлироқ?

"Аслини олганда бир футболчини алоҳида ажратиб кўрсатиш натўғри, лекин чап қанот ҳимоячи ва 8-рақамли ўйинчини таъкидлаш мумкин". Бир нарсани алоҳида таъкидлашим керак, "Насаф"нинг ҳужумчилари керак пайтда ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажара олади, менинг жамоамда эса бу нарса йўқ".

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. Мазкур ўйин олдидан Аҳмад Ҳайелдан ташқари Бердиев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
27/11/2023 08:25
8 ракамда Абдурахматовни назарда тутган Насафга омад тилаймиз оллох кучига куч кушсин.
&
Адхамжон Низомов
26/11/2023 20:05
Олга Насаф.Водий сен билан.
Норов Абдужалил
26/11/2023 20:00
Шунда Шерзод Насруллаев билан кимни назарда тутган бу мураббий