Конте Италияга қайтиши мумкин

Март ойидан бери ишсиз юрган Антонио Конте Италияга қайтиши мумкин. У "Ювентус"нинг янги бош мураббий бўлиш эҳтимоли бор, дея хабарлар тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, туринликлар келаси мавсум бошидан мураббийни бошлашини истамоқда. Шунингдек, томонлар ўртасида келишувга ҳам эришилган. 

Аввалроқ Конте "Наполи" таклифини рад қилганди. У яна бироз дам олишни истамоқда. Шу билан бирга, Италия терма жамоасидан ҳам таклиф келгани борасида миш-мишлар тарқалганди. 

Эслатиб ўтамиз, Антонио сўнгги марта "Тоттенхэм"га мураббийлик қилди. У олдин ҳам "Ювентус"да ишлаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!