Катанец: "Биз ҳам бошқалар учун қийин рақиб ҳисобланамиз"
Хабарингиз бор, 11 июнь куни Ўзбекистон Эронга қарши сўнгги турда майдонга тушади. Ушбу баҳс олдидан Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.
"Эртанги Эронга қарши ўйинга тайёрмиз. Биз Эрон терма жамоаси билан турли мусобақаларда бир неча бор тўқнаш келганмиз ва бу улар савияли жамоа эканлигини биламиз. Жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиши аниқлангани учун яхши ўйин кўрамиз деган умиддаман. Ўйинчиларга ўйиндан завқланишларини, лекин сариқ ва қизил карточкаларга эътиборлироқ бўлишлари кераклиги айтдим. Аммо биз ҳам кучли жамоамиз ва биз бошқалар учун ҳам қийин рақиб саналамиз".
Шунингдек, Катанец захирадан унумли фойдалана олмайдиган мураббий, деб танқид қилинади. Ушбу матбуот анжуманида ҳам шундай савол билан юзланишди ва мутахассис қуйидагича жавоб қайтарди:
"Эртага кўрасизлар, асосий ўйинчилардан фойдаланамизми ёки йўқми, лекин гапиришим керак бўлган масала шуки, эҳтимол Эрон бош мураббийи Амир Галенои ҳам бу масалага қўшилади, нега бу босқичдаги сариқ карточкалар кейинги босқичга ҳам ўз таъсирини ўтказиши керак?", - деди терам жамоамиз бош мураббийи.
Фикрлар