"Бу футбол тарихидаги энг ёмон қарор"

Пирс Морган Деклан Райс қизил олган вазият бўйича фикр билдирди. 

"Арсенал" ярим ҳимоячиси "Брайтон"га қарши беллашувда иккинчи сариқ картока олди. Англиялик футболчи "чайкалар аъзоси Жоэл Велтман жарима зарбаси олаётган пайт тўпга тегинди ва нидерландиялик ҳимоячи Райснинг оёғига зарба берди. Ҳакам Декланни тезкор ҳужумни бузди, деб топиб, унга сариқ карточка кўрсатди. 

"Қанақа аҳмоқгарчилик бўлди? Райс тўпга тегингани учун майдондан четлатилдими? Бу мен кўрган энг ёмон қизил карточка. 

Бу футбол тарихида қизил карточка борасида қабул қилинган энг ёмон қарор"
, - деди телебошловчи ва "Арсенал" мухлиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!