
"Ливерпуль" ҳужумчиси барибир жамоани тарк этади!
Ёзги трансферлар ойнаси яқинлашар экан, Дарвин Нуньеснинг “Ливерпуль”даги келажаги тобора ноаниқлашмоқда. Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб февралдан буён аниқлаштирган режани ўзгартирмаган – уругвайлик ҳужумчи ёзда кетиши кутилмоқда.
Январь ойида Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби Нуньес учун расмий таклиф билан чиққан эди, бироқ “Ливерпуль” бу таклифни рад этди. Шунга қарамай, ёз ойида барча вариантлар кўриб чиқилади, жумладан, яна Саудия клубларидан таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзи ҳам янги босқичга тайёр эканини билдирган Нуньес, “Ливерпуль”даги рольи ва ўйин услубига тўлиқ мослаша олмаётгани сабабли, жамоани тарк этишга тайёр. Клуб ҳам унга асосий ҳужумчи сифатида узоқ муддатли ишонч билдирмаётган кўринади, айниқса, янги мураббий келиши фонида.
Маълумот ўрнида, уругвайлик форвард жорий мавсум мерсесайдликлар сафида 42 та беллашувда иштирок этиб, 7 та гол ва 7 та голли узатмагаларга муаллифлик қилган.
Фикрлар