"Арсенал" Салиба трансфери юзасидан "Реал"га талаб қўйди

BEPUL PROPAN

Лондоннинг “Арсенал” клуби марказий ҳимоячиси Уилям Салиба "Реал Мадрид"га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар давом этмоқда.

“Канонирлар” асосий футболчисини сотмоқчи эмас, шу сабабли яқин орада бу трансфер амалга ошиши даргумон. "TodoFichajes" хабар беришича, агар “Реал” Салиба учун катта миқдорда пул билан бирга Гюлер ва Эндрикни қўшиб берса, "тўпчилар" музокаралар ўтказишга тайёр бўлади. Бироқ, мадридликлар франсиялик ҳимоячи учун 2 та футболчисини бериши эҳтимолдан жуда йироқда.

"Transfermarkt" порталига кўра, Салибанинг бозор қиймати 80 миллион евро, Арда Гюлернинг — 45 миллион, Эндрикнинг эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!