
Бадавлат шайхлар Роналду ёнига 100 миллион фунтга ўйинчи олиб келмоқчи
Саудия Арабистонининг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Ан-Наср” ёзда трансфер қилинадиган футболчилар рўйхатига “Челси” вакили Мойзес Кайседони ҳам киритди.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, шайхлар эквадорлик футболчини олиб келиш учун 100 миллион фунт стерлинг миқдорида харажат қилишга тайёр.
Таниқли журналист Бен Жейкобс аслида “аристократлар” айни пайтдаги энг зўр ўйинчисини қўйиб юборишга тайёр эмаслигини таъкидламоқда. Бироқ “Челси” келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, Кайседо клубни тарк этиги мумкин.
Айни пайтда “Ан-Наср”да Криштиану Роналду, Садио Мане ва Эмерик Ляпорт каби жаҳон юлдузлари тўп тепяпти. Клуб қишда 77 миллион евро эвазига Англия Премьер-лигасининг энг зўр ҳужумчиларидан Жон Дюранни ҳам олиб келди.
Таъкидлаш жоизки, Мойзес Кайседо жорий мавсумда Премьер-лиганинг барча ўйинларини илк дақиқалардан бошлаган “Челси”нинг ягона футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар