
Гвардиола Родрининг қайтгани ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола майдонга қайтган Родри ҳақида фикр билдирди. У "Видад"га қарши Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-тур учрашувида (2:0) тўққиз ойлик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушди.
"Биз уни эҳтиёт қилишни режалаштирганмиз. Жароҳатдан бери деярли тўққиз ой ўтди. Бу жуда узоқ давом этган жароҳат бўлди. У аста-секин ўзини яхшироқ ҳис қилмоқда. Биламан, у ўйнашни, жамоага ёрдам беришни ва майдонда бўлишни хоҳлайди. Аммо биз уни асрашни истаймиз. У сўнгги ўйинда олган дақиқалари унга яхши спорт формага киришга ёрдам беради. Умид қиламизки, яқин орада у ўйинларни асосий таркибдан бошлаб ўйнай олади", — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди ФИФАнинг расмий сайти.
G-гуруҳидаги кейинги ўйинда Хосеп Гвардиола жамоаси 23 июнь куни БААнинг "Ал-Айн" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Видад" эса бир кун аввал Туриннинг "Ювентус" клубига қарши майдонга тушади.
Фикрлар