Шри-Ланкага қарши беллашувдан сўнг покерга эришган Нилуфар Қудратова ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистоннинг аёллар терма жамоаси Шри-ланка билан тўқнаш келиб, 10:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ушбу беллашувдан сўнг покер муаллифи ва учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Нилуфар Қудратова бўлиб ўтган тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. 
 
"Авваламбор Ассалому Алайкум барчага. Албатта, биринчи мухлисларимизга каттакон раҳмат деймиз. Сабаби, бизни стадиондан томоша қилган ҳолда, қўллаб-қувватлашганига. 
 
Агарда ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам - учрашув зўр бўлди деб ўйлайман. Кейинги беллашувларда бундан ҳам чиройлироқ ҳаракат қилиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"
- дея таъриф бериб ўтди аёллар терма жамоаси аъзоси. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 2 июль куни Лаосга қарши ўтказади,

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!