Маскерано: "Бу ПСЖга қарши Месси ҳам ҳеч нарса қила олмасди"

CHERY AUTO

“Интер Майами” бош мураббийи Хавьер Маскерано ПСЖга қарши учрашувдан кейин аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг ўйини ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

“Менинг фикримча, Лео яхши ўйин кўрсатди. Бундай буюк футболчига мураббийлик қилиш мен учун катта шараф. Бироқ, кучли ПСЖга қарши ҳатто Месси ҳам бирон нарса қилиши қийин”, - деди аргентиналик мутахассис “BeIN Sports” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувда парижликлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энрике шогирдлари чорак финалда Мюнхеннинг “Бавария” жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу жамоалар ўртасидаги беллашув эса 5 июль куни соат 21:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!