
"Динамо" Беларусь йиғинидаги илк ўйинда мағлуб бўлди
Беларусда ёзги йиғинини ўтказаётган "Динамо" у ердаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Беларусь чемпионатида 2-ўринда бораётган "Славия"га қарши мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
"Динамо"нинг голига Санжар Қодирқулов муаллифлик қилган бўлса, Хислат Халиловнинг пеналтидан йўллаган зарбаси голга айланмади.
Самарқандликлар навбатдаги назорат баҳсини 23 июль куни "Молодечно" клубига қарши ўтказади.
"Славия" - "Динамо" - 3:1
Голлар: Иванов 2, Соловей 12, Лихтин 65 – Санжар Қодирқулов 17
Фойдаланилмаган пеналти: Хислат Халилов 78.
"Динамо" (асосий таркиб): Равшанбек Ягудин, Акбар Абдурасулов, Олександр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Марко Станоевич, Ратиньо, Жаҳонгир Абдусаломов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.
Фикрлар