"Бухоро" ўз сафига грузиялик ҳужумчини қўшиб олди

CHERY AUTO

Бир неча дақиқа олдин Суперлиганинг "Бухоро" клуби мавсумнинг биринчи қисмини "Нефтчи" клубида ўтказган Тома Табатадзени ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 
 
"Жамоамиз мураббийлари янги мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида маҳоратли ҳужумчи Тома Табадатзе билан шартнома имзолади. Маълумот учун Тома Табадатзе мавсумнинг биринчи қисмини Нефтьчи жамоасида ўтказди. 33 ёшли грузиялик ҳужумчи бугун жамоамиз билан шартномага имзо чекди. Умид қиламизки грузиялик футболчи жамоамизга совринли ўринларни қўлга киритишда ёрдам беради. "Бухоро" оиласига хуш келибсан, Тома!" - дея эълон қилди клуб матбуот хизмати. 
 
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли форвард фарғоналиклар сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!