Дьёкереш "Манчестер Юнайтед"нинг таклифига жавоб берди

CHERY AUTO

"Спортинг" клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш "Манчестер Юнайтед" жамоасига ўтиши эҳтимолига нуқта қўйди. Португалиянинг "A Bola" нашрининг хабарига кўра, шведциялик футболчининг агентлари МЮ билан боғлиқ хабарларни Лиссабон клуби томонидан босим сифатида баҳоламоқда.

Tecno

Аввалроқ манкунианликлар Дьёкерешни қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлагани айтилганди. Манбага кўра, "Спортинг" ва "Манчестер Юнайтед" трансфер борасида деярли келишувга эришган, бироқ футболчи ўзига билдирилган таклифни қабул қилиш ниятида эмас.

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси фақатгина "Арсенал" сафида тўп суришни истамоқда.

Бундан ташқари, бир неча кун аввал форвард "канонирлар" билан шахсий келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!