Агар "Барселона" Рэшфордни сотиб олмаса, МЮга товон пули тўлайди

CHERY AUTO

Маркус Рэшфорд 2026 йилнинг июнигача ижара асосида "Барселона"га ўтди. Каталонияликлар "Манчестер Юнайтед" билан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан битим шартларини келишиб бўлган.

Tecno

COPE журналисти Мигель Риконинг хабар беришича, агар "Барселона" доимий трансфер вариантини фаоллаштирмаса, клуб 5 млн евро атрофида товон пули тўлашига тўғри келади.

Рэшфорд маошини 30 фоизга камайтиришга рози бўлди, аммо буни ҳисобга олганда ҳам у тахминан 14 миллион евро ишлаб топади. Футболчини сотиб олиш каталонияликларга 30-35 млн еврога тушади.

Маркус "Манчестер Юнайтед" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Астон Вилла"да ижарада ўтказди. Унинг "Юнайтед" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Трансфермаркт маълумотига кўра, ҳужумчининг айни дамдаги нархи 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!