
Аморим тўрт юлдузни рўйхатдан ўчириб ташлади
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим қаттиққўллигини намойиш қилишда давом этмоқда. Бу мутахассис АҚШга уюштириладиган турне олдидан тўрт футболчини рўйхатдан ўчириб юборди.
ESPN нашрининг маълум қилишича, Рубен Аморим хорижий ўқув-машғулот йиғинига Жейдон Санчо, Тирелл Маласиа, Алехандро Гарначо ва Антонини олиб кетмайди.
Икки ҳафта муқаддам Рубен Аморим бу ўйинчилар ўзига янги иш жойи топишдан бош тортгани учун уларни клуб базасига келишини таъқиқлаган эди.
Клуб раҳбарияти ҳам бош мураббий қарорини маъқуллаб, бу ўйинчилар мураббийлар штабининг талабига жавоб бермаслигини таъкидлаган.
Жамоадан четлатилган футболчилар орасида Маокус Рэшфорд ҳам бор эди. 27 ёшли форвард “Барселона”га кўчиб ўтадиган бўлди ва айни пайтда Испанияда бўлиб турибди.
Фикрлар