
Родриго Алонсонинг ишончига киришни хоҳлаяпти
Родриго "Реал Мадрид"дан кетишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ хабар қилинганидек, мадридликлар вингери "Ливерпуль" ва "Арсенал"нинг эътиборини тортган. "Реал" бразилиялик футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
AS нашри маълумотига кўра, "Реал" ҳозирча Родриго бўйича ҳеч қандай таклиф олмаган, бироқ трансфер ойнаси ёпилишига яқин бундай таклифлар келиши мумкин.
Хабар қилинишича, таътилда бўлишига қарамай, Родриго мавсумолди тайёргарлик бошланишига қадар яхши формада бўлиш учун меҳнат қилмоқда. Қанот ҳужумчиси мураббий Хаби Алонсони ўзининг жамоага фойдали бўлиши мумкинлигига ишонтирмоқчи.
Бразилиялик футболчи 4 август куни гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда.
Фикрлар