Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон 11 йил кутган ғалаба ва куннинг барча натижалари

Эсоновнинг суперголлари ҳаммасини ҳал қилди

Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасида бир қатор терма жамоалар майдонга тушди. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди, Бразилия Сингапур дарвозасига еттита гол урди. Россия ҳам Венесуэла устидан ғалаба қозонди.

Саудия Арабистони — Ўзбекистон — 1:2

Фабио Каннаваро шогирдлари Саудия Арабистонини сафарда мағлуб этди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Шерзод Эсанов Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 23-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан ҳисобни тенглаштирди. 35-дақиқада эса Эсанов иккинчи голини киритиб, терма жамоамизга ғалаба келтирди.

50-дақиқада Саудия Арабистони футболчиси Али Лажами Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ўзбекистонликлар бу ғалабани 11 йил кутди. Чунки терма жамоамиз сўнгги бор Саудия Арабистони футболчилари устидан охирги марта 2015 йилнинг 18 январида 3:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Сингапур — Бразилия — 0:7

Бразилия терма жамоаси Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этди. Винисиус Жуниор учрашувнинг 9, 15 ва 21-дақиқаларида гол уриб, хет-трик қайд этди.

Эндрик 31-дақиқада, Эстевао 51-дақиқада, Раян 65-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. 74-дақиқада эса Сингапур ҳимоячиси Рауль Суҳайми тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Россия — Венесуэла — 2:0

Россия терма жамоаси Краснодарда Венесуэла билан куч синашди. Яқинда Тошкентдан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан кетган россияликлар ўз мухлислари кўз ўнгида Алексей Миранчукнинг икки голи эвазига зафар қучди.

Эътиборга молик натижалар:

Япония — Парагвай — 1:2. Парагвай ғалабасига Хулио Энсисо ва Густаво Гомеснинг голлари ҳисса қўшди. Япония сафида Сио Фукуда гол урди.

Қатар — Жанубий Корея — 0:1. Жанубий кореяликлар ғалабасига О Се Хуннинг 43-дақиқадаги голи кифоя қилди.

Хитой — Баҳрайн — 2:2. Икки жамоа муросага келишди.

Қирғизистон — Вьетнам — 2:1. Қирғизистон терма жамоаси учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Бирлашган Араб Амирликлари — Сурия — 4:2. БАА терма жамоаси рақибидан устун келди.

Малайзия — Яман — 2:1. Малайзия терма жамоаси ғалаба қозонди.

Таити — Кук ороллари — 3:3. Учрашувда ғолиб аниқланмади.

Терма жамоалар ўртасидаги учрашувларда ҳам қуйидаги натижалар қайд этилди:

Хитой — Баҳрайн    2:2

Япония — Парагвай            1:2

Қатар — Жанубий Корея    0:1

Бирлашган Араб Амирликлари — Сурия            4:2

Қирғизистон — Вьетнам    2:1

Ливан — Фаластин  0:0

Малайзия — Яман   2:1      

Иордания — Австралия      1:0

Ироқ — Эрон 1:0

Қувайт — Гондурас 0:2     

Карпин 2026 йилдаги энг қийин вазиятни Ўзбекистон билан ўйинга боғлади

Россия футболчиси Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоаларини таққослади

Ўзбекистон ғалабасидан сўнг ФИФА қарори маълум бўлди

Аббосбек Файзуллаев Туркияга келган ўйинчига жуда юқори баҳо берди

Фанатлар Ҳусанов мурожаатига жавоб беришди!

 Шомуродов Премьер-лигадан бўлган таклифга муносабат билдирди

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ