Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ўзбекистон ғалабасидан сўнг ФИФА қарори маълум бўлди

Бу ғалаба нима берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада (Қатар) бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Саудия Арабистони миллий терма жамоаси устидан ғалабага эришди. 

Учрашув 2:1 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якунланди. Беллашувнинг бош қаҳрамони Шерзод Эсанов бўлди — у рақиб дарвозасига икки бор йўл топди. 19-дақиқада Эсанов ҳисобни очди, аммо ордан кўп ўтмай, 23-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан ҳисобни тенглаштирди. 35-дақиқада Шерзод яна бир бор аниқ зарба йўллаб, Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда Саудия Арабистони терма жамоаси учун вазият янада қийинлашди. Захирадан майдонга тушган ҳимоячи Али Лажами қизил карточка олиб, жамоасини бир ўйинчи кам қолдирди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган ўзбекистонлик футболчилар учрашув охиригача ҳисобни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари сериясини ғалаба билан якунлади. Аввалроқ, 12 ноябрь куни Фабио Каннаваро шогирдлари Россия терма жамоасига қарши ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан 60-ўринда қайд этилган эди. 

Сафарда ўтган беллашувдаги ғалаба ўзбекистонлик футболчиларга қўшимча 5,35 рейтинг очкоси олиб келди. Энди терма жамоанинг умумий очколари 1418,10 ни ташкил этмоқда. Шунга қарамай, ҳозиргача якунланган учрашувлар натижасига кўра, Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди.

Карпин 2026 йилдаги энг қийин вазиятни Ўзбекистон билан ўйинга боғлади

Россия футболчиси Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоаларини таққослади

Ўзбекистон 11 йил кутган ғалаба ва куннинг барча натижалари

Аббосбек Файзуллаев Туркияга келган ўйинчига жуда юқори баҳо берди

Фанатлар Ҳусанов мурожаатига жавоб беришди!

 Шомуродов Премьер-лигадан бўлган таклифга муносабат билдирди

 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ