
"Челси"нинг янги хўжайини АҚШ ёки Осиёдан бўлиши мумкин
Россиялик миллиардер Роман Абрамович яқин орада ўзига тегишли бўлган "Челси" клубини сотиб юбориши мумкин.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра АҚШ ва Осиёдан 2та йирик молиявий компания 2,9 миллиард еврога баҳоланаётган Лондон клубини сотиб олишга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси”ни Бую Британиянинг энг бой инсонларидан бири ҳисобланган Жим Рэтклифф сотиб олиш истагини билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ у биргина жамоа учун бу қадар катта маблағ сарфлашни хоҳламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Абрамовичга Британия визасини беришмаган эди ва шундан буён у "Челси" ўйинларига кела олмаяпти.
Фикрлар