Ана холос! "UFC 272" турнирининг 2-марказий жанги бекор қилинди

  • 01 Mar 13:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 5 март куни "UFC 272" турнири ташкил этилади. Мазкур турнирнинг иккинчи асосий тўқнашувида енгил вазн (70.3 кг) тоифаси вакиллари бразилиялик Рафаэль дос Aньос (30-13) ва Рафаэль Физиев (11-1) баҳс юритиши керак эди. Бироқ ушбу жанг қолдирилди. 

Tecno

Сабаби, қирғизистонлик жангчида коронавирус аниқланган. Улар ўртасидаги жанг аввал ҳам қолдирилган эди. Аслида, улар ўртасидаги баҳс 19 февраль куни бўлиши керак эди. Аммо Физиевнинг визаси билан боғлиқ муаммо туфайли, 5 март санасига кўчирилганди.

Маълумот учун, Физиев енгил вазн (70.3 кг) дивизиони рейтингида 11-ўринда қайд этилган бўлса, Дос Аньос 6-поғонадан ўрин олган. 

Расман! Хамзат Чимаев ҳамда Гилберт Бёрнс жанги тасдиқланди

Азамат Нуфтиллаев Франция промоушени билан шартнома имзолади

Дана Уайт Ислам Махачевга рақиб сифатида кимни кўрмоқда?

 

Comments

You must be logged in to commet!