Элдорга "Ювентус" томонидан қизиқиш борлиги ростми? Нега Шомуродовнинг агенти бу хабарларга жавоб бермади?

CHERY AUTO

Бугун Элдор Шомуродовга "Ювентус" томонидан бўлган қизиқиш борасидаги хабар Италия, Ўзбекистон ва Россияда қизғин муҳокама қилинмоқда. Ҳамюртимиз ҳатто шу йили қишки трансферлар мавсумидаёқ Туринга кўчиб ўтиши мумкинлиги ёзилди.

Tecno

Шомуродовнинг трансфери билан шуғулланадиган "ProSports Management" компанияси вакили Каҳҳор Мўминов ушбу маълумотлар юзасидан изоҳ беришни истамади. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар берди.

Италия нашри Шомуродов "Ювентус"га қачон ўтиши мумкинлигини ёзди

photo_2021-01-07_10-40-33

Карпин собиқ шогирди Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Компания вакили ҳужумчимизга қизиқиш борлигини ҳам инкор этмаган, йўқлигини ҳам. Демак, бу ерда бир гап бор. Яъни қизиқиш бордир, аммо расмий таклиф йўқдир. Шунинг учун Мўминов расмий бўлмаган маълумотларга муносабат билдиришни истамагандир.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. SPORTS.uz сайтидан узоқлашманг. Ўзбек спортига оид энг муҳим ва тезкор хабарлар айнан SPORTS.uz сайтида!

Comments

You must be logged in to commet!
&
Nur
08/01/2021 20:28
Olg’a Eldor !Olg’a O’zbekiston !!!
Анвар Жовлиев
Nur
09/01/2021 04:35
Эхх шунака зор хабар тугилган кунимгаа
Маладес Элдор