Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Италия нашри Шомуродов "Ювентус"га қачон ўтиши мумкинлигини ёзди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 6

Ҳамюртимиз Моратанинг ўрнига асосий номзод бўлиши мумкин

Бир неча соат аввал, Элдор Шомуродов "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги борасида хабар бергандик.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "Tuttosport" ҳамюртимиз "Ювентус"га ўтиши учун асосий номзод эканлигини ёзди. У Туринда ишлари юришмаётган Альваро Моратанинг ўрнига номзод сифатида кўрилаётган бўлиши мумкин.

Шунингдек, нашрда ёзилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси қишки трансферлар пайтидаёқ, Генуяни Туринга ўзгартириши мумкин. Чунки "Юве" Моратани "Атлетико"дан ижарага олгани боис барқарорлик етишмаётган испанияликдан воз кечиши мумкин. Бу орада унинг ўрнини улар Шомуродов билан тўлдириши кутилмоқда.

photo_2021-01-08_10-28-45

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ