
“Ман Сити” Месси трансферини баҳолашга киришди
Хосеп Гвардиола “Барселона” етакчиси Лионель Мессини ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи. Айни пайтда “Сити” раҳбарияти футболчининг трансфери қанчага тушиши бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни бошлаб юборди.
“Шаҳарликлар” Мессини харид қилишда молиявий фэйр-плейга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки улар бу борада хатога йўл қўядиган бўлса, халқаро мусобақалардан четлатилишини яхши билади.
“Барселона” Мессини олмоқчи бўлган харидорлар 700 миллион евро тўлаши кераклигини маълум қилган.
Comments