“Барса” Мессининг нархини эълон қилди. Оладиган борми?
“Барселона” раҳбарияти Лионель Мессини олмоқчи бўлган жамоалар учун футболчининг бадал пули миқдорини эълон қилди. Унга кўра, Мессининг харидори каталонияликлар ҳисобига 700 миллион евро ўтказиб бериши керак.
Маълумотларга қараганда, “Барса” хўжайинлари бу суммани Мессини сотиш учун эмас, балки жамоада олиб қолиш учун эълон қилган.
Аргентиналик ҳужумчининг клуб билан шартномаси келаси йили ёзда якунланади. Томонлар ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйганича, ҳали қайта тиклагани йўқ. Transfermarkt.de портали Мессининг трансферини 112 миллион еврога баҳоламоқда.
Мессига “Интер”, ПСЖ ва “Манчестер Сити” харидор бўлаётган эди.
Фикрлар