Месси энди "Барса"да етакчи эмас!

Бир неча йиллардан буён “Барселона”да етакчилик вазифасини Лионел Месси бажаришига ҳамма кўникиб қолган. Ҳатто аргентиналик футболчи клубнинг бошқарув тизими ва бош мураббийга ҳам ўз таъсирини ўтказиш қудратига эга эди.

Янги мураббий Мессининг бу имтиёзларини олиб қўйишга қарор қилди. Куман жамоани 23 ёшли ҳамюрти Френки де Йонг атрофида шакллантиришга киришган. Бунга биринчи навбатда, жамоа Месси етакчилигида 5 йилдан буён Европа майдонларида катта ютуқларга эриша олмаётгани сабаб бўлмоқда.

Куман келгач, жамоанинг Жерар Пике, Хорди Альба, Луис Суарес, Иван Ракитич каби устунларини ағдариб ташлади. Куман Мессини ҳам сотиб юборишга тайёрлигини билдиргач, клуб Мессининг бадал пулини эълон қилди.

Энди Куман мутахассис бор эътиборини янги таркибни шакллантиришга қаратмоқда ва бунда асосий вазифаларни Нидерландия терма жамоасида ўзини ишончини оқлаб келган шогирдларига бўлиб беришга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!