Месси “Барселона” билан шартномани бекор қилади. Унинг қарори қатъий!

  • 25 Aug 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания оммавий ахборот воситалари Лионель Месси “Барселона” билан амалдаги шартномани бекор қилиши ҳақида хабар тарқатмоқда. У клуб раҳбариятини ўз қарори ҳақида факс орқали огоҳлантирган. 

Tecno

Маълумотларга қараганда, Месси шартномадаги ҳар мавсум сўнггида келишувни бир томонлама бекор қилиш тўғрисидаги банддан фойдаланади. Аслида бу банд муддати 10 июнда якунланган. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мавсум чўзилгани боис, бу банддан янги чемпионат бошлангунича фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда. 

Месси яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари жамоа машғулотларида иштирок этмайди ва коронавирусга тест топширмаслигини ҳам билдирган. Унинг қарори қатъий экани айтилмоқда. 

Айни пайтда аргентиналик ҳужумчини “Манчестер Юнайтед”,  “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Интер” ўз сафига чорламоқда.

Месси тез орада фаолиятини қаерда давом эттиришини эълон қилади

“Манчестер Юнайтед” Мессини оладиган бўлди

Месси энди "Барса"да етакчи эмас!

Comments

You must be logged in to commet!